Тошкентда аёл ўз уйида ўлдириб кетилди
Жамият
−
02 Апрель 2019
28881Жорий йилнинг 30 март куни 13:55 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 8а-уй, 6-хонадон ошхонасидан ушбу манзилда яшаган аёлнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот билан чиқди.
Хабарда қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан деярли бир сутка ичида ўтказилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси марҳума О.К. ўз хонадонида таниши А.А. билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, кейинчалик ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида фуқаро А.А. маст ҳолатда стол устида турган ошхона пичоғи билан марҳуманинг ўнг бўйин соҳасига уриб, қасддан ўлдириб, сўнгра ҳодиса жойидан яширингани аниқланган.
Шунга кўра, 1 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича А.А. ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси