8 март куни ёниб кетган “иномарка”ларни ёқишда гумонланганлар ушланди
Жамият
−
18 Март 2020
14749Аввалроқ, жорий йилнинг 8 март куни соат 5:30 да Тошкент шаҳрида чет элда ишлаб чиқарилган иккит автомобиль қасддан ёқиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Миробод туманида 36 ёшли Камила И.га тегишли Mercedes-Benz GLS300 (давлат рақами 01 Y 549 HB) ва BMW X5 (давлат рақами 01 F 701 XA) русумли автомобиллари қасддан ёқиб юборилганди. Моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган эди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, кўрилган чоралар давомида иккита автомобилни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчи 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш. аниқланиб, қўлга олинди.
LiveБарчаси