8 март куни Тошкентда аёл кишига тегишли Merсedes-Benz ва BMW X5 автомобиллари ёниб кетди
Жамият
−
09 Март 2020
17907Тошкентда аёл кишига тегишли бўлган Merсedes-Benz ва BMW X5 автомобиллари ёниб кетди.
QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга қараганда, ёнғин кеча, 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунида содир бўлган.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан маълум қилишларича, 8 март куни соат 05:30 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 13-уй олдида, ушбу уй 51-хонадонда яшовчи К.И.га тегишли қора рангли Merсedes-Benz ва унинг ёнида турган оқ рангли BMW X5 русумли транспорт воситаларида ёнғин чиқиб, автомашиналарни двигатель ва салон қисмлари ёнган.
Мазкур ёнғин юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь