Тошкентда автобус ва Cobalt тўқнашди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкентнинг Олмазор туманида йўловчи автобуси ва Cobalt иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур воқеа 7 май куни соат 13:50 ларда Олмазор тумани Келес йўли — Сағбон кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. “Саз Ле-60” русумли автобусни 1985 йилда туғилган Б.С., Cobalt'ни 1974 йилда туғилган З.З. бошқариб кетаётган бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳар иккала ҳайдовчи тан жароҳати олган. Ҳодиса юз берган вақтда автобусда йўловчилар бор ёки йўқлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тўқнашув Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made