Тошкентда автобус линияси қисқартирилади

Жамият

image

2023 йил 16 октябрь кунидан бошлаб, 89-сонли “Қорасув 1-мавзеси – Чорсу савдо маркази” йўналишида қатновчи автобус йўналиши қисқартирилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди. 

Билдирилишича, ушбу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.  

Энди Чорсу савдо маркази бекатигача ҳаракатланган ушбу автобуснинг йўналиши Пахтакор метросигача қисқартирилади. Шундан сўнг, 89-сонли йўналиш “Қорасув 1-мавзеси – Пахтакор метроси” оралиғида ҳаракатланади.

89-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Чорсу савдо марказигача етиб олиш учун Пахтакор метроси бекатидан 53, 64, 65-сонли автобуслари хизматидан фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 150-сонли автобуснинг қатнов линияси ҳам қисқартирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус линия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг