Тошкентда автобус кондуктори 9 ёшли қизга тегажоғлик қилди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2023
9248Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида автобус кондуктори 9 ёшли қизга шилқимлик қилди. Бу ҳақда Азиз Обидов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 11:30 ларда 2014 йилда туғилган С. А. 115-сонли автобусга чиққан. Автобус Юнусобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётганида 32 ёшли кондуктор Ҳ.А. келиб С. А.нинг ёнига ўтирган ва қўлидан ушлаб, унга нисбатан шаҳвоний ҳаракатлар билан шилқимлик қилган.
Аниқлик киритилишича, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судининг кеча, 22 ноябрдаги қарори билан Ҳ.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 55 ёшли эркак 7 яшар қизга подъездда тегажоғлик қилган эди. Шундан кейин унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрининг туманларидан бирида 22 ёшли йигит 16 яшар қизга ҳужум қилиб, унга шилқимлик қилган эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь