Тошкентда автобус Captiva билан тўқнашиб ағдарилди
Жамият
−
07 Февраль 2020
8685Бугун, 7 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жамоат автобуси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотга кўра, ЙТҲ соат 17:30 да Нилуфар ва Нилуфар 1-тор кўчалари кесишмасида содир бўлган. 27 ёшли К.Э. бошқарувидаги Captiva 117-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи 48 ёшли Р.Ш. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашган.
Натижада автобус ағдарилиб кетган. Автобусда бўлган йўловчилардан бири 52 ёшли Д.Х. тан жароҳати олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023