Тошкентда автобус Captiva билан тўқнашиб ағдарилди
Local
−
07 February 2020 10255 1 minute
Бугун, 7 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жамоат автобуси ва енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси берган маълумотга кўра, ЙТҲ соат 17:30 да Нилуфар ва Нилуфар 1-тор кўчалари кесишмасида содир бўлган. 27 ёшли К.Э. бошқарувидаги Captiva 117-йўналиш бўйича ҳаракатланувчи 48 ёшли Р.Ш. бошқарувидаги Isuzu автобуси билан тўқнашган.
Натижада автобус ағдарилиб кетган. Автобусда бўлган йўловчилардан бири 52 ёшли Д.Х. тан жароҳати олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
ЙТҲ сабаблари ўрганиляпти.
Live
All