Тошкентда 6 йиллик “стаж”га эга фоҳишалар қўлга олинди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2020
125308Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳ фош этилди. Тўрт нафар шахсларга нисбатан жиноий иш очилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Улар 6 йилдан буён фоҳишалик билан шуғулланиб келган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Тошкент вилояти ДХХ, Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоят Прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда 32 ёшли “Севара” исмли аёл ўзининг уч нафар жиноий шериклари ва бошқалар билан уюшган гуруҳ ташкил этгани аниқланган. У 6 йил мобайнида, яъни 2014 йилдан 2020 йил шу даврига қадар Тошкент шаҳрининг турли жойларидан бир нечта ижарага олинган уйларда, қўшмачилик, фоҳишахона ташкил қилиш, фоҳишалик билан шуғуллантириш орқали пулга муҳтож аёлларни маълум миқдордаги пуллар эвазига бошқа эркаклар билан муттасил равишда жинсий алоқада бўлишларига ундаб, бу иш учун уларга шароит яратиб келган. У олган даромадларни гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлаб келинган. Ушбу гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан “Севара” исмли шахс ва унинг 3 нафар жиноий шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б”, “в” бандлари ва 135-моддаси 3-қисми “г” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.