Фоҳишахоналар мижозлари рўйхатидан таниқли спортчининг номи топилди
Спорт
−
06 Декабрь 2023
110842Қозоғистонлик эркин курашчи Эрали Абдрашевнинг номи жорий йилнинг июнь ойида қўлга олинган, ижтимоий тармоқларда тарқалган, “VIP сутенёр мижозлари рўйхати”дан топилди. Бу ҳақда “Meta-ratings.kz” хабар берди.
Манбага кўра, рўйхатда спортчидан ташқари, телефон рақамлари кўрсатилган 300 га яқин исм бор. Абдрашевдан ташқари, рўйхатда қозоқ санъати вакиллари, хавфсизлик хизмати ходимлари, амалдор ва бизнесменлар номини ҳам кўриш мумкин.
Рўйхат “VIP сутенёр” “Love Aika” саҳифаси эгасининг телефонидан топилган. Мамлакатдаги рейдлар давомида “Love Aika” саҳифасии эгаси ҳибсга олинди.
Маълум бўлишича, “Love Aika” ёпиқ ижтимоий тармоқлар орқали бадавлат эркакларга интим хизмат кўрсатиш ва эскортлик қилувчи модель қизлар иштирокида “зиёфатлар” ташкил этиш билан шуғулланган.
6 июнь куни Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Олмаотада айланмаси 209 миллион тенге (453 минг АҚШ доллари)дан ортиқ бўлган элита эскортларнинг “ёпиқ” ижтимоий тармоқлари тугатилгани ҳақида хабар берди.
Кеча, 4 декабрь куни Абдрашевнинг ўзи ҳолатга изоҳ берди.
“Бу рўйхатга қандай кирганимни билмайман. Мен ҳеч қачон бунақа хизматлардан фойдаланмаганман. Исмимни асоссиз равишда обрўсизлантирганлардан ариза ёзиб, маънавий зарар ундиришни талаб қилмоқчиман. Айбдорлар қонун доирасида тўлиқ жазоланиши керак”, дейди Абдрашев.
Маълумот учун, Эрали Абдрашев 1992 йилда Остонада туғилган. Спортчи бир нечта халқаро мусобақаларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган. У 2019 йилги Осиё чемпионатида 92 кг вазн тоифасида 6-ўринни эгаллаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь