Тошкентда 36 ёшли эркакни дўппослаб, машинага солиб кетган йигитлар ушланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахс машинадан тушиб, йўловчи фуқарони шафқатсизларча дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 июль куни тахминан соат 20:25 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасида олдиндан ўзаро таниш бўлган фуқаролар 1988 йилда туғилган Н.Т., 1993 йилда туғилган С.Қ., 1987 йилда туғилган Д.Қ., 1995 йилда туғилган Ҳ.Қ., 1994 йилда туғилган Ж.И. ва 1997 йилда туғилган Ш.О.лар қарз масаласида оғзаки жанжаллашган. Фуқаролар С.Қ., Д.Қ., Ҳ.Қ.лар жамоат тартибини бузган ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, Н.Т.ни уриб тан жароҳат етказган. Сўнг Н.Т.ни автомашинага солиб,  уйи олдига олиб борган.

“Н.Т.га шифохонада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у уйига кетган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятида кўчада бир одамни темир буюм билан уриб калтаклаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ички ичлар втомашина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг