Андижонда бир йигитни кўплашиб урганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
30 Июнь 2024
19916Андижон вилоятида бир нечта одам кўчада битта одамни темир буюм билан уриб калтаклагани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, жиноят содир этишда гумонланаётган барча шахслар ушланиб, уларга нисбатан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
“Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган шахсларга нисбатан жазонинг муқарарлиги таъминланади”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь