Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
23 Май 2020
12470Бугун, 23 май куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида учта енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Тумадаги Қорасув 31-уй қаршисида ҳайдовчи 1975 й.т. Б.Й. бошқарувидаги Lacetti русумли, ҳайдовчи 1995 й.т. С.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли ҳамда ҳайдовчи 1947 й.т. Б.М. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яшнобод тумани ИИО ва ФМБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси