Тошкентда 3 та машина тўқнашди. Қурбон бор
−
23 May 2020 15292 1 minute
Бугун, 23 май куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида учта енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Тумадаги Қорасув 31-уй қаршисида ҳайдовчи 1975 й.т. Б.Й. бошқарувидаги Lacetti русумли, ҳайдовчи 1995 й.т. С.А. бошқарувидаги Nexia-3 русумли ҳамда ҳайдовчи 1947 й.т. Б.М. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Яшнобод тумани ИИО ва ФМБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November