Тошкентда 2 юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09:11
1969Кеча, 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида иккита юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 20:30 ларда Янгиҳаёт тумани 4Р21 кўчаси Қозоғистон гиламлари дўкони қаршисидаги қайрилиб олиш жойида ҳайдовчи 1982 йилда туғилган Қ.А. бошқарувидаги юк транспорт воситаси ва 1987 йилда туғилган И.Қ. бошқарувидаги Isuzu русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Isuzu юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси ( Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Zeekr ва Onix автомашиналари йўл-транспорт ҳодисаси содир этганди. ЙТҲ оқибатида Onix йўловчисига тез-тиббий ёрдам кўрсатилган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь