Тошкентда 17 яшар қизга тегажоғлик қилишга уринган эркак қамалди
3-саҳифа
−
24 Май 2022
15630Тошкентнинг Юнусобод туманида 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринган шахс қамалди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Бошқарма маълумотига кўра, қизга номуносиб хатти-ҳаракатлар содир этган шахс 1974 йилда туғилган Ю.Б. бўлган ва у ушланган.
У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ("Майда безорилик") ва 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") билан жавобгарликка тортилган.
Жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ ҳамда жарима жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида 17 ёшли К.М. уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К.М. қадамларини тезлатган ва уйи йулагига югуриб кирган, эркак хам унинг орқасидан кирган. Шунда қиз бақириб юборган, сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.
LiveБарчаси