Тошкентда эркак 17 ёшли қизга тегажоғлик қилишга уринди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда эркак киши ёш қизга нисбатан тегажонлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 17 май куни соат 14:00 атрофида Юнусобод туманида 17 ёшли К.М. уйига қайтаётганида эркак киши орқасидан келаётганини пайқаб қолган. К.М. қадамларини тезлатган ва уйи йулагига югуриб кирган, эркак хам унинг орқасидан кирган. Қиз бақириб юборган, шундан сўнг эркак номаълум томонга қочиб кетган.

ИИББга кўра, ҳозирда мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижалари бўйича қонуний чора кўрилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1864

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг