Тошкентда 1,5 ёш бола 4-қаватдан тушиб кетди

Жамият

image

Кеча, 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида 1,5 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

15 октябрь куни соат 13:17 да 102 рақамига келиб тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида бир ярим ёшли Амал бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. Натижада бола тан шикастлари олиб, шифохонага етказилган. Афсуски, шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмган.

“Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз”, деб огоҳлантиради ИИББ.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни ҳам 2 яшар бола 4-қаватдан тушиб кетиши натижасида ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бахтсиз ҳодиса

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг