Тошкентда 2 яшар бола 4-қаватдан тушиб кетди
Жамият
−
15 Октябрь 2019
9064Тошкент шаҳрида 2 ёшли бола бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 11:13 да 102 рақамига хабар келиб тушган. Унга кўра, Чилонзор туманида 2 ёшли М.М. ётоқхонада қаровсиз қолдирилганида, бола каравотга чиқиб, дераза токчасига ўтиб олган. Дераза эса очиқ бўлган ва бола 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. Натижада бола олган тан жароҳатлари сабабли, у ҳаётдан кўз юмди.
“Ҳурматли ота-оналар, сизлардан ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирмасликни сўраймиз. Шунингдек, болалар чиқиб олиши осон бўлган мебель, стул ва бошқа буюмларни деразага зичлаб жойлаштирманг. Москит тўрларининг мусаҳкамлигига ишониб қолманг – уларнинг аксарияти боланинг оғирлигига бардош берадиган даражада мустаҳкам эмас. Кўплар хонадон балконида баландлиги дераза токчасигача етадиган тахталар ўрнатишади. Бу ҳам бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун сизларга деразалар ортига панжаралар ўрнатишни, ҳамда ойналарга мустаҳкам болалар чеклагичларини ўрнатишни тавсия этамиз”, деб огоҳликка чақирган ИИББ.
LiveБарчаси