Тошкентда ҳайдовчи “ГАИ” ходимини ўлдиришига бир баҳя қолди
Жамият
−
17 Август 2020
8569Ижтимоий тармоқларда бошқарувни йўқотган ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодимини уриб юборганлиги акс этган видео тасвир тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси вазиятга муносабат билдирди.
Aниқланишича, воқеа жорий йилнинг 10 август куни соат 00:46 да Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида 46 ёшли Ш.Б. Nexia русумли автомобиль бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган Lacetti ва Matiz русумли автмобилларга бориб урилган.
ЙТҲ юз берган вақтда йўл четида ЙҲХБ ходими Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли Д.И. билан суҳбатлашиб турган бўлган.
ЙТҲ натижасида Lacetti автомобили ёнида турган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Ш. Ғуломназаров, ҳамда Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.
“Қайд этилган ҳолат юзасидан ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Олмазор тумани прокуратурасига етказилди”, дейилади Бош бошқарма хабарида.
Aҳрорбек Ҳайруллаев