Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринга чиқди

Жамият

image

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir портали маълумотларида келтирилган.
 
Соат 16:51 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида майда PM 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 121,6 мкг/м кубни ташкил этган. Бу ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик PM 2.5 бўйича тавсия этилган меъёридан 24,3 баравар юқори.

Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.

Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрь куни Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент об-ҳаво ҳаво ифлослиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг