Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
Жамият
−
06 октябр 2025 5813 1 дақиқа
Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir портали маълумотларида келтирилган.

Соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида майда ПМ 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 59,8 мкг/м кубни ташкил этган.
Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.

Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 сентябрь куни ҳам Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиққанди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август