Тошкент ҳавоси ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди
Жамият
−
22 Сентябрь 2025 8326 1 дақиқа
Бугун, 22 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 1-ўринга чиқди. Бу ҳақда IQAir портали маълумотларида келтирилган.
Соат 19:52 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида майда PM 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 99 мкг/м кубни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 19,8 бараварга кўп.

Маълумот учун, бундай об-ҳаво шароитида аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.
Кўчадан уйга киргандан кейин яхшилаб юз-қўлларни ювиш, хонада чанг тўпланишига йўл қўймаслик, эшик ва деразаларни маҳкам ёпиш ва кунига бир неча марта яхшилаб нам латта билан тозалаш керак.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март