Тошкент вилоятида пора билан қўлга тушган “замхоким” кимлиги маълум бўлди
Local
−
18 June 2020 37773 1 minute
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида ҳоким ўринбосари тадбиркорга ер олиб бериш учун пора олаётганда қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзбекистон 24” телеканалида айтилган ушбу хабарда гап қайси туман ҳокимининг ўринбосари ҳақида кетаётгани айтилмаганди.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Қибрай тумани ҳокимининг ўринбосари Жамшид Машарипов тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 10 гектар бўш ер майдонини 60 минг долларга сотиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 25 минг доллар олаётган қўлга тушган.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари) орқали 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November