Тошкент вилоятида икки нафар туман ҳокими ишдан бўшатилди
Жамият
−
03 Август 2023
12169Кеча, 2 август куни Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев ҳамда Зангиота тумани ҳокими Абдуваҳоб Тамиқаев бирваракайига ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев эса уларни ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этиб, бу ҳақдаги қарорларни бугун, 3 август куни халқ депутатлари туман кенгашларига юборган.
Маълумот учун, Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев 2020 йилдан буён туманга ҳокимлик қилиб келаётган эди. У бунгача Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Абдуваҳоб Улашбаевич Тамиқаев эса Зангиота туманида ҳоким бўлиб 2017 йилдан бошлаб, яъни нақ 6 йил ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятига сафар доирасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев сўнгги уч йилда саноат маҳсулотлари Бекобод туманида 3,6 фоизга, шу даврда Зангиотанинг вилоят саноатидаги улуши 8,3 фоиздан 3,5 фоизга камайганини танқид қилган эди.