Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова суви нархлари оширилмоқда
Жамият
−
04 Февраль
7772Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарори асосида 2024 йил 20 февралдан бошлаб, ичимлик ва оқова сув нархи оширилади. Бу ҳақда "Тошкент сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти хабар бермоқда.
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг VI-86-6-10-0-K/24-сонли қарорига кўра:
- аҳолига ичимлик суви 1 м3 – 2000 сўм;
- бюджет ташкилотларига ичимлик суви 1 м3 – 9000 сўм;
- бошқа ташкилотларга ичимлик суви 1 м3 – 9000 сўм;
- аҳолига оқова хизмати 1 м3 – 1000 сўм;
- бюджет ташкилотларига оқова хизмати 1 м3 – 2000 сўм;
- бошқа ташкилотларга оқова хизмати 1 м3 – 2000 сўм қилиб белгиланган.
Шунингдек, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолатларда совуқ сув хизмати бўйича тўловлар белгиланган тарифларга ошиб борувчи 1,5 коэффициентни қўллаган ҳолда ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи охирларида Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар оширилган эди.
LiveБарчаси