Тошкент вилоятида экология ходими калтакланди
3-саҳифа
−
14 Август 2023
5656Тошкент вилояти Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Оҳангарон тумани инспекцияси масъул ходими калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 10 август куни Оҳангарон туманидаги “Ойбулоқ” маҳалласида жойлашган фермер хўжалигида юз берган. Инспектор А.М. сомондан бўшаган ер майдонлари ёқиб юборилгани ҳолатини ўрганиш мақсадида фермер хўжалигига борган. Ўша вақтда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро Ф.Ў. уни уриб тан жароҳати етказган. Ундан хизмат гувоҳномаси ҳамда иш ҳужжатларини тортиб олиб, ҳужжатларига шикаст етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 июль куни Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вақтида браконьер томонидан ўқ узилиши оқибатида қўлидан яраланганди. Шундан кейин, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов воқеа жойидан яширинган браконьер қўлга олинганинини маълум қилган эди.