Тошкент вилоятида чиқиндихонадан аёл жасади топилди
Жамият
−
21 Май 2019
11991Кеча, 20 май куни 14:00 ларда Бекобод шаҳар, “Ўзбекистон” маҳалласи, Истиқбол кўчаси, 22-уйнинг рўпарасида жойлашган чиқиндихонада Бекобод шаҳар, Меъмор (Аббасова) кўчасида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаро Р.М.нинг (аёл киши) мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жойига зудлик билан Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур оғир жиноятни фош этиш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь