Тошкент вилоятида 6 яшар бола каналда оқиб кетди. Уни топиш учун канал сувини тўхтатиш сўралмоқда

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Тошкент туманининг “Учсада” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Захариқ” каналида 6 ёшли бола чўкиб кетди. Аммо ҳалигача бола топилмаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га боланинг яқинлари маълум қилди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 3 июнь куни юз берган. Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари боланинг жасадини топиш учун Республика Сув хўжалиги вазиридан “Захариқ” канали сувини бир кун муддатга тўлиқ тўхтатиб туришга рухсат сўраган.

Бироқ ҳалигача канал сувини тўхтатиб туришга рухсат берилмаётгани айтилмоқда.

Маълумот учун, “Захариқ” канали қўшни Қозоғистон Республикасининг Келес ва Сайрағач, Тошкент вилоятининг Қибрай ҳамда Тошкент туманларини сув билан таъминлаб келмоқда.

 Бош прокуратурага кўра, ҳозирда болани қидириб топиш бўйича барча зарур тезкор чоралар кўрилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти канал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг