Тошкент вилоятида 19 ёшли “закладчик” далил билан ушланди (видео)
Жамият
−
29 Апрель 2023
9648Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида гиёҳвандлик воситаларини маълум жойларга яшириб, тарқатиб келган 19 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 28 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп ва синтетик дори воситаларининг айланмасига қарши курашиш борасида, жойларда кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилган. Тезкор қидирувда вилоят ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини маълум жойларга яшириб кетиш орқали, тарқатиб келган (закладчик) 19 ёшли фуқаро A.O. (коллеж талабаси) далилий ашё билан ушланган.
Ушбу шахс томонидан жойларга яширилган жами 25 дона кичик ўрамларда қадоқланган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситалари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 273-моддаси 5 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қўшимча суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси