Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
12 Август 2023
6697Абдурасул Неъматович Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 12 август куни Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 86-сессиясида маълум қилинди.
Тайинловга қадар у 2020 йилнинг сентябрь ойидан буён Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, Абдурасул Абдуллаев 1968 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган.1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи, “Ипотекабанк” АТИБ бошқаруви раиси, “Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон акциядорлик тижорат “Халқ банки” бошқаруви раиси этиб тайинланган. 2019 йилда у Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари — “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун 12 август куни Абдурасул Абдуллаевнинг ўрнига Оҳангарон тумани ҳокими этиб Эркин Мадорбекович Муҳиддинов тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь