Тошкент туманида қайнона келинини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
14 Май 2022
14784Ижтимоий тармоқларда қайнона келинини ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 5 май куни соат таҳминан 10:00 ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи 1955 йилда туғилган 1985 йилда туғилган аёл келини (3 нафар фарзанди бор) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган.
Жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган.
Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчи аёлга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда Тошкент тумани ИИБ тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси