Тошкентда эркак аёлини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
15 Июль
11548Тошкентда эркак аёлини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 июль куни соат тахминан 22:00 ларда 1977 йилда туғилган С.Э. Янгиҳаёт тумани “Чортоқ” МФЙда жойлашган хусусий корхонага қарашли новвойхонада шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи Д.М. билан жанжаллашиб қолган. У аёлни қасддан ўлдириш мақсадида баданининг турли қисмларига совуқ қурол билан бир неча маротаба уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган. Д.М. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
“Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97- моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади маълумотномада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда йигит аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирганди.
LiveБарчаси