Бухорода эркак хотинини пичоқлаб, ўлдирди
3-саҳифа
−
12 Июнь 2023
10880Бухоро вилояти Когон шаҳрида эр рашк сабабли аёлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар берилди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 28 май куни соат 17:30 ларда Когон шаҳар “Беруний” маҳалласида 1992 йилда туғилган эркак 2 нафар фарзандининг онаси бўлган, 1991 йилда туғилган аёли билан рашк туфайли жанжаллашган. Оқибатда эр ошхона пичоғи билан аёлнинг турли соҳалари, кўкрак, бўйин, қўлларига бир неча маротаба санчиб, қасддан ўлдирган.
Маҳалла раисининг таъкидлашича, мазкур оила зиёли оила ҳисобланади. Оила билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар чиқмаган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь