Тошкент шаҳрида Matiz олиб қочилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўғирлик содир бўлади. Жиноятчилар автомобиль ўғирлашади. Бу ҳақда ИИВ ППХ ва ЖТСББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган маълумотларга кўра, туманнинг М.Кушбеги кўчасида яшовчи Р.Д.га тегишли бўлган Matiz русумли автомашинаси Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасида жойлашган “OFB” банки олдидан икки номаълум шахслар томонидан олиб қочилган. 

Ўғриларни ушлаш тадбири ўтказилади. Пойтахт ИИББ патруль-пост хизмати бригадаси, 1-батальон, 1-отряд соат 10:42 да “Тўсиб ушлаш” режасига асосан берилган Matiz русумли автомашинани Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси 1-уй олдидан харакатланиб кетаётганини кўриб, хайдовчини тухтатишга уринишади. 

Бироқ хайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилади. Ходимларнинг тезкорлиги натижасида ушбу автоуловни олиб қочаётган шахслар ушланиб, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб борилади. Уларнинг шахси текширилганда, бу жиноятни содир этганлар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Г.В. ва Ф.Е.лар эканлиги аниқланган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғирлик

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг