Бўстонлиқдаги “дача”да салкам 2 млрд сўмлик ток ўғирланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги далаҳовлида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ф.М, Д.М ва бошқалар Бўстонлиқ тумани, “Чимган” МФЙ ҳудудидаги далаҳовлида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 1,9 млрд сўмлик электр энергиясини ўмаргани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги яширин консерва цехи газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 889,8 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланганди. Бу қонунбузарлик ортидан у давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказган.

Дилбар Шоакромова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр Тошкент Бўстонлиқ ўғирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг