Тошкент шаҳар ИИББ талабаларга огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугун, 9 сентябрдан Олий таълим муассасаларида дарслар бошланади. Шу сабабли Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтга келиб таълим олувчи талабалар учун ижара уйларига жойлашишда нималарга аҳамият қаратиш ҳақида тавсиялар берди.

Бошқарманинг огоҳлантиришича, фирибгарлар ижтимоий тармоқларда ёки эълонлар жойлаштириладиган илова ҳамда веб-сайтларда арзон нархларда ижарага уй таклиф қилади.

“Агар унга қизиқиш билдирсангиз, харидор кўплигини сабаб қилиб, уни банд қилиш учун олдиндан пул талаб қилишади. Барча фирибгарлар банк пластик карта рақамларини тақдим этганидан сўнг, келишилган пулни ташлаб беришингизни сўрайди. Бу эса сизга қўйилган асосий тузоқ. Яъни сиз пул ўтказмасини амалга оширганингиздан кейин уй эгасини ҳам, пулни ҳам кўрмайсиз”, дейилган ИИББ ахборотида.

Шунингдек, талабалардан фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш сўралган: 

  • интернетда кўрган ҳар қандай эълонларга ишониб қолмаслик; 

  • уйни ўз кўзи билан кўрмасдан олдин тўлов қилмаслик ва иложи бўлса ишончли мутахассислар билан ишлашга ҳаракат қилиш;

  • ижара шартномаси тузишга алоҳида эътибор бериш.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ талабалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг