Тошкент метросининг “Туркистон” ва “Юнусобод” бекатлари қачон очилади?
Жамият
−
23 Декабрь 2023
4559Аввалроқ, Юнусобод йўналишининг “Туркистон” ва “Юнусобод” метро бекатлари профилактик ишлар сабаб 4 ойга ёпилгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу йўналишдаги қатнов жорий йилнинг 26 декабрь куни йўлга қўйилиши керак эди. Аммо “Тошкент метрополитени” матбуот хизмати раҳбари Тўйчи Мирзаев QALAMPIR.UZ билан суҳбатда очилиш кунининг аниқ эмаслигини билдирди.
“Айни пайтда профилактика ишларининг сўнгги босқичидамиз. Метро бекатларининг очилиш муддати аниқ эмас. Бу бўйича яна батафсил маълумот берамиз”, дейди у.
Маълумот учун, ушбу бекатлардаги йўловчиларни ташиш учун “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобус қатнови йўлга қўйилган. Уларнинг кунлик иш вақти тонги 06:00 дан тунги 00:00 га қадар деб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросининг “Технопарк” (Дўстлик-2) ва “Яшнобод” (2-бекат) бекатлари иш тартиби вақтинча ўзгарганди.
LiveБарчаси