Тошкент метросининг 2 бекатида иш тартиби ўзгарди
Жамият
−
24 Ноябрь 2023
8497Тошкент метросининг “Технопарк” (Дўстлик-2) ва “Яшнобод” (2-бекат) бекатлари иш тартиби вақтинча ўзгарди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, эртага, 25 ноябрдан бошлаб “Технопарк” ва “Яшнобод” бекатлари иш режими соат 06:00 дан 22:00 га қадар ташкил этилади.
Аниқлик киритилишича, Ерусти ҳалқа йўлининг II босқичидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган “Турон” (13-бекат) ва “Қипчоқ” (14-бекат) метро бекатларини ишга тушириш мақсадида йўналишдаги бошқа мавжуд бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш ишлари туфайли ушбу бекатларнинг иш тартиби ўзгартирилмоқда.
Шунингдек, “Тузел” (3-бекатидан) “Қурувчилар” (12-бекат) бекатигача бўлган бекатлар оралиғида иш режими ўзгармаган ҳолда 05:00 дан 23:00 га қадар ташкил этилади.
“Соат 05:00 дан 06:00 гача ва 22:00 дан 23:00 гача “Тузел”-“Қурувчилар” бекатлари оралиғида бир томонлама (челнок) поездлар ҳаракати ташкил этилади”, дейилади хабарда.
Бироқ, метрополитен матбуот хизмати томонидан “Технопарк” ва “Яшнобод” бекатларида иш режими қачондан ўз ҳолига қайтишига аниқлик киритилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь