Тошкент метросига яна 3 та янги поезд олиб келинди
Жамият
−
10:55
1274Бугун, 11 январь куни Тошкент метрополитенига яна янги тўрт вагонли 3 та метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу поездлар белгиланган йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади. Бу вагонлар йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида олиб келинган.
Таъкидланишича, 2025 йил январь-февраль ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режаланган.
Эслатиб ўтамиз, метрополитен 2024 йил 31 декабрда ҳам "Метровагонмаш" (Россия) заводида ишлаб чиқарилган 3 та поезд олганини эълон қилганди. Шунингдек, ўтган йилнинг 29 май куни ҳам янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинганди.
LiveБарчаси