Тошкент метрополитенида поезд тўхтаб қолди
Жамият
−
20 Сентябрь 2021
15770Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Ўзбекистон линиясидаги бекатлардан бирида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар ва видео тарқалди. “Тошкент метрополитени” УК ҳодиса бўйича изоҳ берди.
Қайд этилишича, бугун, 20 сентябрь соат 09:10да “Ғафур Ғулом” бекатидан “Чорсу” бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркиби ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келган.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатда туширилган ва ортда ҳаракатланган 43-йўналишдаги ҳаракат таркиби ёрдам сифатида келиб, носоз ҳаракат таркибини техник кўрик пунктига олиб кетган.
Маълум қилинишича, техник носозлик соат 09:25да бартараф этилган.
“Тошкент метрополитени” келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
LiveБарчаси