Тошкент метрополитени 2022 йилда 14 та метро поезди сотиб олади
Жамият
−
20 Октябрь 2021
3240Тошкент метрополитенидаги метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқартирилади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени” ДУК мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Тошкент метрополитенида мавжуд бўлган 59 та метро поездларини 44 таси 21-40 йил мобайнида фойдаланиб келинмоқда. Шунинг учун йил охиригача Тошкент метрополитени инфратузилмасига мос бўлган 5 та, 2022 йилда 14 та (жами 19 та) тўрт вагонли метро поездларини харид қилиниши натижасида поездларнинг умумий сони 80 тага етказилиб, метро поездларининг ўртача ёши 38 ёшдан 26 ёшга қисқартирилади.
Шунингдек, 32 хил турдаги эҳтиёт қисмлар ва ускуналар олиниб, кейинги 25 йил ичида харид қилинмаган ва эскирган 44 та метро вагонларини қайта таъмирланади. Шу тариқа, уларни кунлик ишлаш соати узайтирилади. Шу билан бирга йўлларда техник сабаб билан туриб қолиш ҳолатлари кескин камаяди. Энг муҳими ҳаракат хавфсизлиги таъминланади.
Аввалроқ, Тошкент метрополитенинг олтита бекати атрофида пойтахтга келувчилар учун автотураргоҳлар қурилиши ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни "Тошкент метрополитени" УК Россиянинг “Трансмашхолдинг” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи “Метровагонмаш” АЖдан 20 та замонавий метро вагонларини қабул қилиб олганди.