Россиядан Тошкентга 20та метро вагони юборилди

Жамият

image

Кеча, 13 октябрь куни “Трансмашхолдинг” АЖ таркибига кирувчи “Метровагонмаш” АЖ 20 та замонавий метро вагонларини Тошкентга жўнатди. Шу билан Тошкент метрополитени олдидаги контракт мажбуриятларнинг бажарилиши якунланди.

Қайд этилишича, юборилган вагонлардан Тошкентда тўртта вагонли 5 та метро поезди шакллантирилади. Ушбу модификациядаги ҳаракатланувчи таркиблари етказилиши билан Тошкент метрополитенида замонавий поездлар сони жами 60 вагонни, яъни 15 та тўрт вагонли поездларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда метрополитеннинг 20 вагондан иборат биринчи партияси Тошкентга этиб келганди. 2021 йил август ойида эса “Метровагонмаш” АЖ Ўзбекистонга яна 20 та метро вагонини жўнатган. Янги метро вагонларининг барчаси Тошкент метросининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Умуман олганда, Тошкент метрополитени ва “Метровагонмаш” пойтахтда метро ташкил этилганидан буён, яъни 1977 йилдан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

“Метровагонмаш” АЖ ва “Тошкент метрополитени” АЖ 40 та метро вагонларини ишлаб чиқариш бўйича шартнома шу йилнинг апрель ойида имзоланган. Молиялаштириш манбалари Россиянинг Ривожланиш ва ташқи иқтисодий алоқалар давлат банки ва Россия экспорт-импорт банки кредитлари ҳисобланади.

Ҳар хил модификациядаги 81-765/766/767 серияли метро поездлари бугунги кунда Москва, Қозон, Баку ва Тошкентда фаол ишлаб келмоқда. Ҳаракатланувчи таркиб бўйлаб йўловчиларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун ўтиш жойи бўлган вагонлараро ўтиш жойлари билан жиҳозланган. Кенглиги 1,4 метр бўлган эшиклар очиқ ва ёпиқ ҳолатларни кўрсатувчи ташқи ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган. Бош вагонларда ногиронлар аравачалари учун жойлар мавжуд. Ҳар бир вагонда сенсорли мониторлар ўрнатилган бўлиб, уларда керакли станцияларни қидириш, керакли йўналишдаги саёҳатни режалаштириш ва вақтини ҳисоблаш имкониятига эга. Вагон ва машинист кабиналари видеокузатув тизими, кондиционер ва ҳавони зарарсизлантириш тизимлари билан жиҳозланган. Тошкент метрополитенининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда машинист кабинасининг олд ойнаси бошқариладиган қуёшдан ҳимояловчи тизим билан жиҳозланган. Мазкур метро вагонларининг хизмат қилиш муддати 30 йил. Метро поездининг конструцион тезлиги соатига 90 км.


Мақола муаллифи

Теглар

метро вагон

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг