Тошкентда 6 та метро бекати атрофида “стоянка” қурилади
Жамият
−
18 Октябрь 2021
68632022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида транспорт ўтиш боғламалари қурилади. Улар: Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор метро бекатлари. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлари учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3-, 4- ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.
2022 йил 1 январдан қуйидаги маълумот ва хизматларни ўз ичига олувчи мобил илова ишга туширилади:
• метрополитен йўналишлари (уларнинг қурилиши бўйича маълумотлар);
• бекатлар (улар атрофида жойлашган объектлар ва жамоат транспорти йўналишлари);
• поездлар ҳаракати жадвали;
• электрон тўлов.
Қарор билан шунингдек, 2021–2023 йилларда Тошкент метрополитенида йўловчи ташиш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.