“Тошкент” халқаро аэропортида ППХ пункти ўрнатилди

Жамият 730
image

Фуқароларга ва Ўзбекистонга ташриф буюраётган туристларга ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиш учун “Тошкент” халқаро аэропортига яқин ҳудудда “Police” ёзуви бор пойтахт ИИББ патруль-пост хизмати пункти фаолият кўрсата бошлади. Ушбу пунктда кечаю-кундуз Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари хизмат олиб боришади.

Бундан ташқари, пунктнинг ичида ўрнатилган мониторлар аэропорт ҳудуди бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камераларининг тасвирини узатиб беради. Бу эса ички ишлар ходимларига вазиятни назорат қилишларига, жамоат тартиби бузилган ҳолатларда тезда воқеа жойига етиб келишларига имконият яратади.

Ушбу ППХ пункти ва ички ишлар ходимларининг аэропорт яқинида хизмат қилишлари, пойтахтга келаётган меҳмонларда хавфсизлик ҳиссини уйғотади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×