Тошкентга қарийб ярим тонна истеъмолга яроқсиз гўшт олиб келаётган шахс ушланди

Жамият

image

Қашқадарёдан Тошкентга 500 килограмга яқин истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган шахс Сирдарё ҳудудида тўхтатилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 11 апрель куни ўтказилган тадбир давомида “Қашқадарё – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб ўтаётган Nexia-1 русумли автотранспорт воситаси “Сирдарё” ЙПХ масканида холислар иштирокида тўхтатилиб текширилган. Натижада Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Торжилға қишлоғида яшовчи, 1986 й.т, фуқаро Э.Ш бошқарувидаги автотранспорт юк хонасида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, келиб чиқиши номаълум бўлган 446 кг ҳайвон гўшти борлиги аниқланган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлган.

Истеъмолга яроқсизлиги тўғрисида лаборатория хулосалари олинган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан кўмиш йўли билан йўқ қилинган. Фуқаро Э.Ш бошқарувидаги Nexia-1 русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда қонуний чора кўриш учун Сирдарё вилояти ИИБ жарима майдонига қўйилган.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ жиноят-қидирув бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

гўшт

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг