Тошкент давлат юридик университетига ректор тайинланди
Жамият
−
29 Ноябрь 2025 6472 1 дақиқа
Бахшилло Камолович Хўжаев Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
У тайинловга қадар 2022 йилдан буён ушбу университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори эди.
Маълумот учун, Бахшилло Хўжаев 1982 йилнинг 25 июнь куни Бухоро вилоятида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавр босқичини, 2006 йилда магистратура босқичини, 2018 йилда Нагоя (Япония) университетининг докторантура босқичини тамомлаган. Бахшилло Хўжаев юридик фанлар доктори, профессор, 2-даражали адлия маслаҳатчиси.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда “Мезон хусусий хизмати” адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат юридик университетида факультет деканлари ва департамент бошлиқларини сайлаш амалиёти жорий этилиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси