Тошкент ҳокимига яна бир ўринбосар тайинланди
Жамият
−
03 Апрель
7688Шаҳноза Абдувоҳидовна Султонова Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу кунга қадар ушбу лавозимда фаолият юритиб келган Нодира Нигматуллаевна Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифадан озод қилинган.
Янги лавозимга тайинланган Шаҳноза Султонова эса шу кунга қадар Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, Шаҳноза Султонова 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Кўп йиллар давомида Тошкент давлат техника университетида қатор масъулиятли лавозимларни эгаллаб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси