“Тонировка” учун рухсатномани онлайн олиш мумкин бўлади

Жамият 7986
image

Автотранспорт воситалари ойнасининг тусини ўзгартириш учун рухсатнмани онлайн шаклда олиш имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Қарор билан автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун онлайн тарзда рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.

Белгиланишича:

•    2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП деб аталади) орқали амалга оширилади;

•    Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:

•    автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини;

•    автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини;

•    ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламент бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини;

•    давлат хизматини кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилишини таъминлайди;

•    ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

•    давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади;

•    ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўллайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×