“Тонировка” учун голограмма. У ўзи нима?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга биноан яна бир янгилик – бу автомобиль ойналарининг туси рухсатнома асосида ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи ва автотранспорт воситаларининг олд ойналарига жойлаштирилиши кўзда тутилган махсус эмблемалар (голограммалар) бўлди.

Ушбу голограммаларни ва ойналар тусини ўзгартириш учун рухсатномаларни тайёрлаш вазифаси “Давлат белгиси” ДИЧБга юклатилди. Яъни, рухсатнома оддийгина “қоғозча” эмас, балки қалбакилаштирилишдан ҳимоя қилиниши кўзда тутилган ҳужжат бўлади. Голограмма ёки рухсатномани қалбакилаштирган шахс, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасига (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш”) мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Тошкент шаҳар ИИББ саломатлиги яхши бўлмаган, хусусан, кўриш қобилияти билан муаммолари бўлган ҳайдовчиларга, шунингдек, етарли ҳайдовчилик малакасига эга бўлмаган ёши катта инсонларга автомобиль олд ён ойналарининг тусини ўзгартирмасликни тавсияэтиб, ойналар тусини ўзгартириш масаласига жиддий ёндашни тавсия қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

рухсатнома тонировка

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг